UZ

Сўнгги янгиликлар

04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  5 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  1 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  1 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  32 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  4 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади"

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

"Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. ОЧЛ ўйинидан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. Бугунги бир очко олдик, демак ишлашда давом этамиз. Бугун "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади", - дейди Колосовский.

- Ҳакамлар борасида қандай фикр билдирасиз?

- Бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Изоҳсиз қолдираман.

- Анвар Солиевни майдонга туширдинглар. Ундай ҳолда Нўъмон Ҳасанов ҳам майдонга тушиши мумкинми? Ёшларга имкон бериш керак эмасми?

- Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга тушурдик.

- Жамшид Искандеровнинг ўрни билинаяпти...

- Искандеров жамоанинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги албатта бизга қийинчилик туғдирмоқда.

- "Пахтакор" бугун жуда қўпол ўйнади. Бунга қандай қарайсиз?

- Бу сизнинг фикрингиз. Менимча қўпол ўйин бўлмади. Сариқ карточка кўрсатилган вазиятларда ҳам у қадар қўпол ўйналмаганди.

- Никита Рибкинга рақобатчи борми? Уни айбламаяпман, шунчаки унга ўринбосар борми?

- Бу Ўзбекистоннинг муаммоси. Олимпия терма жамоасида ҳам олий лигада ўйнаган дарвозабон йўқ эди. Рибкин машғулотларда яхши ишламоқда. Шу боис айни пайтда жамоамизнинг асосий посбони ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика