Григорий Колосовский: "Кучли учликка киришга кучимиз етади"

Narzulla Saydullayev
25 сен 2016, 08:42
"Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик. Ҳимояда хатосиз ўйнашга уриндик ва қарши ҳужумдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда индивидуал маҳорат эвазига голлар урдик. "Навбаҳор"да деярли имконият бўлмади, аммо гол ўтказиб юбордик.

Имконият доим бўлади, рақобатчиларимиз албатта очко йўқотишади.

Кучли учликка киришга имкониятимиз етишига ишонаман. Бугун 1999 йилда туғилган Григорий Аҳмедов майдонга тушди. Бу дегани ёшлар ҳам аста секин асосий таркибга қўшилишмоқда дегани", - дейди Колосовский.

"Навбаҳор" матбуот хизмати 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›