UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  0 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди” Янгиликлар

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Вазиятлардан фойдалана олмадик.  Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам имкониятларимиз бўлди, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди. Натижа биз учун жуда ёмон.

- Мураббийлар штабидан Нозимжон Эсоновга қизил карточка кўрсатилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

- Бу албатта ўйин вазиятидаги эмоция билан боғлиқ. Қилган меҳнатларингиз натижа келтирмаётган вақтда асабийлик кузатилади. Менинг фикримча шундай, ўйин ҳароратидаги эмоция сабаб шу ҳолат юзага келди.

- Абдумажидовнинг ҳолати қандай? У қанча муддатга сафдан чиқди?

- Ҳа, у жароҳат олди. Кураш вазиятида жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

- Ўйин давомида Даврон Ҳошимовнинг қанотида кўп хатоликлар кузатилди. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи борми?

- Ҳошимов тажрибали футболчи. У вазиятларда охиригача ишлайди. Футболчи учун омадсиз ўйинлар бўлади.

- Шаҳзодбек Неъматжонов ишончни оқлаяптими?

- Унинг ҳаракатлари ёмонмас. Биринчи бўлимда озроқ хатоликларга йўл қўйди, қарши ҳужумларда аниқ ҳаракат қила олмади. У ёш футболчи ва ўйинлар давомида тажриба тўплаб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика