UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  3 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  4 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  30 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  24 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  17 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  40 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади Янгиликлар

Греция U-20 – Ўзбекистон U-20 учрашувини африкалик ҳакамлар бошқариб боришади

Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финал учрашувини кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэ бошқариб боради.
ФИФА Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳсни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками, кот д’ивуарлик Нумандиес Дуэга қаноларда ватандоши Сонгуифоло Йэо ва бурундилик Жан-Клод Бирумушаҳу ёрдам беради. Камерунлик Неан Алиум эса учрашувнинг тўртинчи ҳакам этиб тайинланган.

Африканинг 2011 йилдаги энг яхши ҳаками ҳисобланган 42 ёшли Нумандиес Дуэ халқаро фаолиятини 2004 йилда бошлаган. Ўтган давр мобайнида у ёшлар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати, клублар ўртасидаги 2011 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган, 2010 йилдан жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Африка Миллатлар Кубоги ва Африка Чемпионлар лигаси учрашувларида эса мунтазам ишлаб келади.

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашуви
2 июль, сешанба
ГРЕЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам:
Нумандиес Дуэ (Кот д’Ивуар)
Ён қанот ҳакамлари: Сонгуифоло Йэо (Кот д’Ивуар), Жан-Клод Бирумушаҳу (Бурунди).
Тўртинчи ҳакам: Неан Алиум (Камерун).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика