UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" (матнли трансляция)  12 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  8 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  11 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2

Греция- Кот-Д'Ивуар. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

Греция- Кот-Д'Ивуар. ПРЕВЬЮ

Мундиаллар тарихида ҳали нимчорак финалга бирор марта чиқмаган икки жамоада бундай имконият мавжуд.
Бунинг учун ҳар икки жамоадан ғалаба қозониш талаб этилади.

Дастлабки икки турда яхши ўйин намойиш қилмаган ва бирорта гол урмаган Греция плей-оффга чиқиши учун рақибни йирикроқ ҳисобда доғда қолдириши талаб этилади. Акс ҳолда, греклар уйга қайтишга мажбур.



Бошқа тарафдан иқтисодий инқирозга юз тутган мамлакат жамоасининг жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этишининг ўзи катта муваффақият. Кацуранис ўтган турдаги қизил карточка туфайли беллашувни ўтказиб юборади. Унинг ўрнини Сантуш катта эҳтимол билан Карагунисга топширса керак. Ҳужумда эса Самарасга Гекас ёки Митроглудан бири ёрдам бериши кутилмоқда.



Ивуарликлар эса барчасини ўзлари ҳал этиб қўйишлари мумкин. Бунинг учун Сабри Лямуши шогирдларидан камида мағлубиятга учрамаслик талаб қилинади. Зокора дисквалификация сабабли ўйнай олмайди. Ака-ука Турелар оиласидаги кўнгилсизлик барчанинг диққатини ўзига тортди. Коло ва Яянинг укаси Иброҳим саратон касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмди. Унинг хотираси учун ҳам мазкур ўйинда Турелар бор кучларини сарфлаб, жамоанинг нимчорак финалга чиқишига ҳисса қўшишга интилишади. Шу тариқа Ивуарнинг илк бор гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтганини укаларининг хотирасига бағишлашлари мумкин.

Жамоалар ҳозирга қадар умуман тўқнаш келмаганлар. Бугунги беллашув улар учун илк ўзаро учрашувга айланади. Тахминлар Африка қитъаси вакили тарафига янграмоқда.



ГРЕЦИЯ - КОТ-Д'ИВУАР
01:00. Форталеза. "Касталан" стадиони.
Бош ҳакам
: Карлос Вера (Эквадор).
Тахминий таркиблар
Греция: Карнезис - Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас - Салпингидис, Коне, Маниатис, Карагунис, Самарас - Митроглу.
Кот-д'Ивуар: Барри - Орье, К. Туре, Бамба, Бока - Дие, Тиоте - Калу, Яя Туре, Жервиньо - Дрогба.
Дисквалификация қилинганлар: Кацуранис - Зокора.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика