Грандлар нишонидаги ҳимоячини "Ньюкасл" қўлга киритиши мумкин
07 май 2020 00:51
Янгиликлар
Грандлар нишонидаги ҳимоячини "Ньюкасл" қўлга киритиши мумкин
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
28 ёшли сенегаллик футболчига "Ньюкасл"нинг бўлажак раҳбарияти жиддий қизиқиш билдиряпти. Sky Sports хабарида таъкидланишича, жамоа араблар қўлига ўтгач трансфер амалга оширилади.
Аввалроқ Кулибалига "Ливерпуль", "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ сингари клублар даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Кулибали "Наполи" раҳбарияти билан мунозаралар туфайли ёзда жамоани тарк этиши деярли ойдинлашган.

Ўхшаш янгиликлар
00:08
АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди 0
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар