

Аргентиналик ярим ҳимоячи ва бергамоликлар устози Жан Пьеро Гасперини ўртасида зиддият юзага келган.
Айни пайтда футболчига "Торино" қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби раҳбарияти Гомес ҳужумда Андреа Белотти билан яхши жуфтлик бўла олишига ишонади. Бироқ, Гомеснинг талаблари "Торино"га тўғри келмаслиги мумкин (у йилига 2 млн евро маош олади).
Алехандро Гомес жорий мавсум 9 ўйинда 4 гол ва 2 самарали узатмага муаллиф бўлган.



