"Аталанта" сардори мураббий билан жанжаллашди ва захирага олинди

Alisher
2 дек 2020
"Аталанта" сардори Алехандро Гомес жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан жанжаллашди.

Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Митьюлланд"га қарши ўйин танаффусига оз вақт қолганда мураббий Гомесдан ўнг қанотда ўйнашни давом эттиришни сўради, 31 ёшли футболчи эса кескин тарзда "йўқ" деб жавоб берди. 

Ўйин бўш трибуналар остида ўтганлиги сабаб бу жуда яхши эшитилди.

Алехандро Гомес танаффусда алмаштирилди. "Аталанта" сардори шу билан кийим алмаштириш хонасидан чиқмади.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport