UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Ғофур Самиев: “Навбаҳор” футзал жамоасининг мақсади - кучли олтилик" Янгиликлар

Ғофур Самиев: “Навбаҳор” футзал жамоасининг мақсади - кучли олтилик"

Бу йилдан бошлаб, Суперлига клублари қошида аёллар ва футзал жамоалари ҳам фаолият юритадиган бўлди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарашли “Навбаҳор  Лочинлари” футзал жамоаси ташкил этилди ва бу йилдан бошлаб, футзал бўйича Суперлига баҳсларида иштирок этмоқда. Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 8-тур баҳслари ортда қолди ва наманганликлар 16та учрашувда (1та турда 2тадан ўйин ўтказилади) 4та ғалаба, 2та дуранг ва 10та мағлубиятни қайд этган ҳолда, 14 очко тўплаб, 12та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб туришибди. Тўплар нисбати – 44га 70ни ташкил этмоқда.

Албатта, буни ижобий натижа деб бўлмайди. Хўш, омадсиз иштирокнинг сабаби нимада? Бу йилги футзал бўйича Суперлига баҳслари қандай кечмоқда? Биз шу ва ўзимизни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида “Навбаҳор Лочинлари” футзал жамоаси бош мураббийи Ғофур Самиевдан интервью олдик.

Ғофур ака, айтингчи, футзал бўйича жорий мавсум баҳслари қандай кечяпти?

Аъло даражада ўтяпти. Жорий мавсумдан бошлаб, 1та тур доирасида бир жамоа билан 2 сутка ичида иккитадан ўйин ўтказяпмиз. Барча тур учрашувлари қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтяпти. Шу сабабли, 1 жамоа билан ўтказилган 2та баҳсда 2 хил натижа қайд этилмоқда. Масалан, биринчи ўйинда ютсак, эртаси куни ўтказилган учрашувда дурангга имзо чекяпмиз ёки мағлубиятга учраяпмиз. Шундан ҳам футзал бўйича бу йилги чемпионат баҳсларининг қизиқарли тарзда кечаётганлигини билиш мумкин.
Ортда қолган 8та тур баҳсларидан кейин жамоа 16та ўйинда 14 очко тўплаган ҳолда, 10-ўринда бормоқда. Ушбу омадсизликни қандай изоҳлайсиз?
Жамоамиз таркиби асосан маҳаллий ёш футзалчилардан иборат, яъни уларнинг орасида профессионал даражадаги футзалчилар йўқ. Тўғри, жамоамизда бир пайтлари катта футболда фаолият юритган дарвозабон Исломбек Жўраев ва ҳужумчи Аюбхон Гаппаров бор. Аммо барибир катта футбол билан футзалнинг орасида катта фарқ бор. Буни мазкур шогирдларим ҳам тасдиқлашлари мумкин. Қисқасини айтганда, йигитларга бироз тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари, жамоамиз аъзоларининг машғулотлар ўтказишлари учун  алоҳида база ташкил этилса, яхши бўларди. Тўғри, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан анчагина яхши шароитлар яратиб берилмоқда. Молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ.
Кези келганида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шогирдларимнинг кўпчилиги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийларининг назарларига тушишган. Уларнинг  тез орада миллий терма жамоадан чорлов олишлари эҳтимоли юқори.


Ортда қолган учрашувлардан қайсилари жамоа учун қийин кечди?

Олмалиқнинг АГМК ва Қаршининг “Насаф” клубларига қарши кечган баҳслар жамоамиз учун анча қийин ўтди. Сабаби, АГМК жамоаси таркибидаги футзалчилар Ўзбекистон терма жамоаси ўзагини ташкил қилишади ва катта тажрибага эгалар.
“Насаф” жамоаси билан бўлган биринчи ўйинда йўл чарчоғи таъсир қилдими, мағлубиятга  учрадик. Аммо эртасига мезбонларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик.

Умуман олганда, Суперлига футзал жамоалари орасида фақатгина Жиззахнинг “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” жамоалари янги ташкил этилган, холос. Қолган жамоалар анча яхши шаклланган. Шундай бўлса-да, ҳар бир жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга интиляпмиз. Шогирдларим ўйиндан – ўйинга ўз маҳоратларини ошириб боришмоқда.

Регламентга кўра, жорий мавсумдан бошлаб, футзал жамоалари ўртасидаги Суперлига баҳсларининг 1та турида иккитадан ўйин ўтказилмоқда. Бу борада нима дея оласиз?

Футзалда ҳам футболчи организмининг тикланиш жараёни катта футболники билан деярли бир хил, яъни 72 соатни ташкил этади. Шунинг учун 2 сутка ичида 2та ўйинда иштирок этиш ёш, ўсиб келаётган футзалчиларнинг организмларига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. ЎФА раҳбарлари шу масалани кўриб чиқишса, яхши бўларди. Чунки 2 суткада 2та учрашувда майдонга тушиш ёшларни толиқтириб қўйиши мумкин.

Жорий мавсумда жамоанинг олдига қандай вазифа қўйилган?
Таъкидлаб ўтганимдек, жамоамиз янги шаклланган. Шу сабабли, асосийси, бу йилги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этиш. Шундай бўлса-да, мақсадимиз кучли олтиликдан ўрин олиш. Буни амалга ошириш ва мухлисларимизни хурсанд этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Кези келганида, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзингизга маълум, футзал фақат ғалабалардан иборат эмас. Ундан баъзан мағлубиятлар ҳам учраб туради. Шундай қийин пайтларда ҳам мухлислардан жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламан. Бу шогирдларимга қўшимча руҳий мадад беради ва улар сизларнинг ишончингизни оқлашга интилишади.
 

Улуғбек Умаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика