UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  19 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Годвин Чика Оквара: “Олимпик” билан ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик” Янгиликлар

Годвин Чика Оквара: “Олимпик” билан ўйинда ўз даражамизда ўйнай олмадик”

2021 йилги мавсум якунлангач Муборакнинг “Машъал” клуби Суперлигага ўтиш уйинида Про лиганинг “Олимпик” жамоасига мағлуб бўлди.

Шу тариқа, муборакликлар келгуси йилдан фаолиятини Про-Лигада давом эттиради. Якунланганн мавсум борасида жамоанинг яна бир легионер футболчиси Годвин Чика Оквара билан суҳбатлашдик. 

- “Олимпик”дан учралган мағлубият борасида фикрингиз?

- Тўғриси, биз шу куни ўз даражамизда олмадик. “Олимпик” Про-лига иштирокчиси бўлишига қарамай, яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди. Биз Суперлигада қолишни мақсад қилгандик. 

- Эшитишимизча, жамоа ҳалигача маош бермаяпти экан?

- Афсуски ҳа. Маош ва мукофат пулларимизни олганимизча йўқ.

- Айтингчи, “Машъал” фаолиятингиздаги энг катта жамоа ҳисобланадими?

- Ўзбекистонга келгунимга қадар фаолиятим давомида Сейшель ороллари, Нигерия, Эфиопия ва Того каби мамлакатларда тўп тепганман. “Машъал” эса улар орасида мавқеи жиҳатидан катта жамоа дейишим мумкин. Бироқ Эфиопияда ҳам яхши жамоада ўйнаганаман ва у ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганман. Ўзбекистонда эса футбол анча яхши ривожланган. Менга у ерда тўп тепиш жуда ёқди. 

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Айни вақтда агентим янги жамоа топиш бўйича бир нечта клублар билан музокаралар ўтказмоқда. Тез орада янги жамоа номи маълум бўлади. Агар Ўзбекистондан таклиф бўлса, кўриб чиққан ҳолда шу ерда қолган бўлардим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика