

"Барселона"нинг ғалабаси "Қироллик клуби"никидан кўра енгилроқ таъсир қилади. Чунки шаҳардаги асосий рақибимиз "Реал" ҳисобланади. Бу клубга нисбатан шахсий ғаразим йўқ. Уларни жуда ҳурмат қиламан, аммо доимо ушбу жамоани мағлуб этишни истайман.
Услубимизга келадиган бўлсак, яхши ва ёмон ўйнаш нима дегани? Мен учун томошабоп ва яхши ўйин тури бор. "Атлетико" рақибга ноқулайлик туғдиргани учун шундай деяпсизларми?" - дейди Годин.



