UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Қизилқум" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  1 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  8 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  1 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  11 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

Гиоргос Донис: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман" Янгиликлар

Гиоргос Донис: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманига дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Гиоргос Донис ташриф буюрди.
У билан бирга ўйиннинг энг яхши футболчиси Тиаго Невес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ғалаба бизга керак эди. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Футболчиларни табриклайман. Энди эркин нафас олишимиз мумкин. Жамоада муаммолар бор эди. Аммо шунга қарамай ғалабага эриша олдик", - дейди Донис.

"Мураббий айтганидек натижа биз учун муҳим эди. Жамоа энди кейинги ўйинларга бемалол тайёргарлик кўрамиз", - дейди Тиаго Невес.

- Бугунги ўйинда бир қатор вазиятларда футболчиларингиз ҳакамга жуда ҳам қўпол тарзда эътироз билдиришди. Жамоа сардорингиз бошқаларга ўрнак бўлиши керак эмасми. Ҳакам бир неча вазиятда уларни аяди.
- Футболда йигитлар бор кучлари билан ўйнашади. Ҳаяжон бўлади, биз ўйиндан олдин футболчиларга тартибли бўлишларини тайинлаймиз. Лекин доим ҳам сиз кутган нарса содир бўлавермайди.

- Собиқ футболчи сифатида ҳакамнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Ҳакам бугун яхши ишлади. Футболчилар майдонда кескин ўйнашди. Ҳакамлар ҳам ўз ишларини қилишди.

- Бугун футболчиларингиз жуда қийин тўпларни ҳам қабул қилишда маҳорат кўрсатишди. Буни араб мактабларида ўргатишадими ёки европалик мураббийлар буни олиб киришмоқдами?

- Саудия Арабистонида иш бошлаганимга 7 ҳафта бўлди. Шу боис жавоб беришим қийин. Аммо мураббий ҳар қанча маҳоратли бўлмасин тезда футболчиларнинг техник, тактик маҳоратларини ошириб юбора олмайди. Бунда клубдаги барча ходимларнинг меҳнати ётибди, натижаси эса таблода...

- Бугун "Локомотив"нинг қайси чизиғини кучли баҳолайсиз?
- Маълум бир чизиқни устун дея олмайман. "Локомотив"нинг ўйинларини кузатдим, жамоанинг ўйини ўсиб борди. Барча футболчилар тенг ҳаракат қилишди.

- Бугун Тиаго Невеснинг жароҳати бордек туюлди, уни майдонга тушириб таваккал қилмадингизми?
- Ундан ташқари Дигао ва Салим Ал Давсарида ҳам жароҳат бор эди. Мен шифокорлардан футболчининг ҳолатини сўрайман, агар тайёр дейишса уларга имкон берамиз. Бугун ҳам шундай бўлди.

- "Ал Ҳилол" гуруҳдан чиқиб бўлди. Кейинги ўйинларда ҳам асосий ва жанговор таркиб тушадими ёки иккинчи таркиб футболчиларига имкон берасизми?

- Ҳозирдан кейинги ўйин учун қайси таркиб бўлишини билмайман. Лекин "Ал Садд" билан баҳсда ҳам кучли футболчилар ўйнашади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика