

"Роналду ҳали футболни якунламади. Аммо ҳозирда уч клубнинг афсонасига айланди. Погбани ҳам шундай қилмоқчимисиз? Демак унга тепиб-тепиб барчасини ўргатинглар. Бир вақтлар Роналдунинг ҳам бошидан шу кунлар ўтган", - деди Гиггз.
Олдинроқ Погба МЮдан кетиши мумкинлигини айтганди. Бироқ клуб раҳбарияти уни сотиб юбормади.



