Гиггз: "Пэлас" МЮга янада кўпроқ гол уриши мумкин эди"
20 сен 2020 12:44
Янгиликлар
Гиггз: "Пэлас" МЮга янада кўпроқ гол уриши мумкин эди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ фитболчиси Райан Гиггз манкунианликларнинг АПЛ 2-тури доирасида "Кристал Пэлас"дан учраган мағлубияти ҳақида гапирди.
"Трансферлар ҳақида кўп гапиришимиз мумкин, бироқ жамоа таркибида юқори сифатли футболчилар ўйнамоқда. Улар "Кристал Пэлас"ни ютиши керак эди.
Шунчаки интенсивлик етишмади. "Пэлас"да ғалабага ташналик кучлилик қилди ва айрим жабҳаларда "Юнайтед"дан устунлик қилди. "Юнайтед" гол урганида эса кўпчилик жамоа босим қилишда давомм этади деб ўйлаганди. Бироқ "Пэлас" МЮга ҳужум уюштиришда давом этди.
"Пэлас" МЮдан яхшироқ эди, жамоа ўйинни яхши бошлади, гол уриш учун жуда кўп вазиятларга эга бўлди ва янада кўпроқ голлар уриши мумкин эди. Улар шундай осонлик билан голлар уришдики, худди ҳимоячилар уларга қаршилик қилишмагандек кўринди", - деди Гиггз.
Фикрлар