Гиггз: "Лингард билан ишлаш даҳшатли бўлган, чунки у ҳаммасини тўғри бажарар эди"

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 15:49
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Райан Гиггз клуб академиясида Жесси Лингард билан ишлаш қандай бўлганини айтиб берди.

"Лингард 10 ёш бўлганида уни шуғуллантирганман. Ўшанда мураббийлик лицензиясини олиш учун тажриба керак эди. Бу даҳшатли бўлган, чунки Жесси ҳаммасини тўғри бажарар эди. Мен унга кўрсата бера олмасдим. Хатто ўша пайтда ҳам у ақлли футболчи бўлган.

Лингард ўсишга эришди. У 18-19 ёшида дунёни ҳайрон қолдирадиган футболчилардан эмас. Жессига бироз вақт керак бўлди ва у уч-тўрт клуб сафида ўйнашга эришди. У энергияга тўла, голлар уради, жамоа учун ишлайди. Аммо Лингард 23 ёшида ҳам ўсишда давом этиши керак" - дейди Гиггз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ITV