

Хабарингиз бор, 20 август куни терма жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини бошланди. Ушбу йиғин Хитой (31 август) ва Жанубий Корея (5 сентябрь) терма жамоаларига қарши кечадиган ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Маълумот учун, Александр Гейнрих 2002 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида у 93 учрашув ўтказиб, 31 та голга муаллифлик қилди.




