Гейнрих 5 дақиқа ўйнади, "Ордабаси"да дуранг

Narzulla Saydullayev
9 апр 2016
Бугун Қозоғистон премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Ордабаси" - "Тобол" учрашуви бўлиб ўтди.
Унда томонлар жанговор дурангга имзо чекишди - 2:2. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Александр Гейнрих 85-дақиқада майдонга тушди. "Ордабаси" 4та ўйиндан 7 очко тўплаб айни пайтда 4-ўринда бормоқда. клуб навбатдаги баҳсни 13 аперль куни "Иртиш"га қарши сафарда ўтказади.

«Ордабаси» — «Тобол» 2:2
Голлар:
Толебек 6 (1:0), Шимкович 21 (1:1), Диакате 66 (2:1), Жумаскалиев 90 (2:2)
Четлатиш: Суюмбаев 37.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia