Геворкян тез орада "Қизилқум"га ўтади

Aslanov Jasurbek
2 фев 2017
2016 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида "Локомотив" сафига бориб қўшилган Артур Геворкян айни пайтда эркин агент ҳисобланади.

Туркманистонлик футболчининг "Локомотив" билан тузган шартномаси якунланди. Томонлар уни узайтиришмади. Маълумотларга кўра, Геворкян Навоийнинг "Қизилқум" клуби сафига қўшилиши кутилмоқда. Клуб бош менежери Ҳамиджон Актамов туркманистонлик футболчининг келишини тасдиқлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia