

Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш йўли орқали аниқланди. Сўровнома якунларига кўра, 25 ёшли германиялик футболчи 37 фоиз овоз тўплади. Кейинги ўринларда "Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри (28,3 фоиз) ва Жошуа Киммих (8,4 фоиз) қайд этилди.
Ўтган йилда Гинтер Евро-2020 саралаши доирасида миллий терма сафида 6 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 2 ассистентликни ўз ҳисобида ёздириб қўйди.



