Германия терма жамоаси ҳимоячиси: "Мен учун Месси кучлироқ"

Aslanov Jasurbek
3 июн 2018, 16:30
Германия терма жамоаси ва "Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафининг фикрича, "Барселона" форварди Лионель Месси дунёнинг энг яхши футболчиси.

"Лионель Месси менинг энг қийин рақибим бўлган. "Валенсия" сафида унга қарши уч марта ўйнаганман. Унинг ҳаракатларини олдидан билиш қийин. Месси кичкина, тезкор ва йўналишни осонлик билан ўзгартиради. У томон уч рақиб борса ҳам аргентиналик улардан ўтиб кетади.

Роналду эса жарима майдончаси форварди.

Шу билан бирга Месси яхши паслар беради ва жамоадошларига ишонч бағишлайди. Мен учун у дунёнинг энг яхши футболчиси" - дейди Мустафи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›