UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00АПЛ. “Арсенал”, “Ман Сити”, “Вулверхэмптон” ва бошқа жамоалар иштирокидаги беллашувлар бошланди (онлайн ҳисоб)  0 19:55U-23 Осиё чемпионати. Саудия Арабистони - Таиланд 1:0  0 19:45Бугун 49 ёшни қарши олган Гвардиоланинг сиз билмаган томонлари  0 19:40Бундеслига. “Аугсбург” – “Боруссия Д” ҳамда параллель тарзда яна 4 ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)   0 19:30АПЛ. “Тоттенхэм” сафарда яна очко йўқотди  10 19:20Ла Лига. “Реал” – “Севилья” баҳсининг асосий таркиблари билан танишинг  17 19:00Olamsport: Шоҳжаҳон чемпионга мурожаат қилди, UFC 246 турнирининг барча жуфтликлари ва бошқа хабарлар  0 18:50Қозоғистонлик футболчи "Зенит"да  5 18:40"Аугсбург" - "Боруссия". Асосий таркиблар маълум, Холанд эса...  0 18:30Перес Азар билан эмас, Эриксен билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 18:19"Реал" эртага бразилиялик футболчининг трансферини эълон қилади  6 18:16ЖЧда ишлаган ягона футзал ҳакамимиз яна бир ёшга улғайди  0 18:03"Спортинг" мураббийи: "Бруну Англияда ўйнашни хоҳламоқда"  5 17:57Карикатура: Жамоалар ЕЧЛ нимчорак финалига тайёргарлик кўришмоқда  5 17:41"Ростов" судда 154 миллион ютқазди  5

Германия билан ўйинда хет-трик қилган, Англияга илк зарбада гол урган Дердийок ҳақида Янгиликлар

Германия билан ўйинда хет-трик қилган, Англияга илк зарбада гол урган Дердийок ҳақида

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Эрен Дердийокни ўз сафига қўшиб олаётгани ҳақида хабар бергандик.

Келиб чиқиши турк бўлган Эрен 1988 йилнинг 12 июнида Швейцариянинг Базель шаҳрида туғилган. Маҳаллий "Олд Бойс" клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади.

2004-2006 йилларда "Олд Бойс" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб 10та гол урган.

2006 йилда Швейцариянинг энг машҳур клуби "Базель" сафига кўчиб ўтган. Уч мавсум давомида ушбу клуб таркибида 63та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 17та гол урган. "Базель" сафида 2008 йилда Швейцария чемпиони бўлган ва мамлакат кубогини қўлга киритган. Ўша йил Швейцарияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини Эренга топширилган.

2009 йилда Эрен Германиянинг "Байер" клубига трансфер қилинган. Леверкузен клуби футболчи учун 3,8 миллион евро тўлган эди. Уч йил давомида "доришунослар" сафида 90та ўйин ўтказган ҳужумчи 25та гол урди.



2012 йил ёзида "Хоффенхайм" клуби "Байер"га 5,5 миллион евро тўлаб ҳужумчини сотиб олди. Бир мавсумда ушбу жамоа сафида 19та ўйинда 1тагина гол урган Эрен 2013 йил ёзида "Байер"га ижарага берилган. "Байер"га қайтиши омадли чиқмаган - 18та учрашув ва 1та гол.

2014 йил ёзида "Хоффенхайм" уни Туркиянинг "Қосимпошо" клубига сотишга қарор қилди. Ўша пайтда Шота Арвеладзе бошчилик қилаётган турк клуби 2,5 миллион евро эвазига уни харид қилган эди. Икки йил давомида "Қосимпошо" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган Дердийокнинг навбатдаги клуби "Галатасарой" бўлганди. 2016 йил ёзида Эрен 4 миллион евро эвазига "Галатасарой"га кўчиб ўтганди. Уч мавсум давомида ҳужумчи 63та учрашувда 20та гол уришга эришган.



2019 йил июль ойида футболчи эркин агент сифатида "Гезтепа" клубига кўчиб ўтганди. Ярим мавсум давомида Дердийок Туркия Суперлигасида 5та ўйинда майдонга тушиб умуман гол ура олмади. Туркия Кубогида эса 4та учрашувда иштирок этиб 3та гол ва 1та голли пас берди.

transfermarkt маълумотига кўра унинг "Гезтепа" клуби шартномаси 2021 йил 30 июнь кунига қадар амал қилади. Ушбу портал маълумотига кўра Эрен Дердийокнинг айни пайтдаги трансфер нархи 350 000 еврога тенг.

Дердийокнинг Швейцария терма жамоасидаги дебюти 2008 йил Англия терма жамоасига қарши ўйинда содир бўлган. Захирадан майдонга тушган Эрен биринчи тегиниши билан гол урган эди. У 2008 йил Австрия ва Швейцарияда ўтган Европа чемпионатида иштирок этган энг ёш футболчига айланган эди.

2012 йил Дердийок Германия терма жамоаси билан ўтган ўртоқлик учрашувида рақиблар дарвозасига учта гол уриб хет-трикка эришган. Бу Эрен учун терма жамоа сафидаги ягона хет-трики бўлиб турибди.




Клубдаги фаолияти яхши бўлмагани сабабли Дердийок Оттмар Хитцфельд томонидан ЖЧ-2014нинг якуний рўйхатига киритилмаган. Бироқ "Қосимпошо"даги ўйинлари орқали яна терма жамоага қайтган ва 2016 йилдаги Европа чемпионатида иштирок этган.

Унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини 2017 йил ЖЧ-2018 саралаши доирасида Венгрияга қарши баҳсда бўлган.

Эрен Дердийок Швейцария терма жамоаси сафида жами 60та ўйинда майдонга тушиб 11та гол уришга эришган.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +36   

Фикрлар

+11   
15 янв 14:09:26
UFA bu UFA
Futbolchilik davrini eng yuqori choʻqqisini Paxtakorda oʻtkazsin Cheran kabi
+8   
15 янв 14:14:29
Temurjon Real Madrid
Yomon bola emas ekan narmalno futbolchi superligaga. OCHL da ham oʻzini koʻrsatsa boʻldi. Yoshi ham 31 da ekan.
+4   
15 янв 14:44:23
АБДУВАЛИЕВ МУХАММАД
Rikhsiboy Mirjalolov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yoshi kotta uyo buyo dib otirurmilude,Qatar Mandjukichhi oldiyu qari bosayam,Ozimiza Odil Ahmedov bundan kotta Shanhaida oynavottiyu!!PAXTAKORIM VPREYOD!!!
Ёши котта деятган каманда мухлислари узини камандаси бирор марта лиганер олип келганмикин уз бизни хозирги шароитта бундан яхшиси йук омад Пахтакорга Навбахор мухлиси
+3   
15 янв 14:40:48
АБДУВАЛИЕВ МУХАММАД
Нима сабабдан минус босип ташашган ман тушунмадим лиганер лиганер дейишади лиганер келса хаммаёк минус босиб кетади омад Пахтакорга Навбахор мухлиси
+3   
15 янв 14:24:07
Rikhsiboy Mirjalolov
Yoshi kotta uyo buyo dib otirurmilude,Qatar Mandjukichhi oldiyu qari bosayam,Ozimiza Odil Ahmedov bundan kotta Shanhaida oynavottiyu!!PAXTAKORIM VPREYOD!!!
+2   
16 янв 00:00:56
Ixtiyorjon Axmedov
Derdiyok zur xujumchi bulardi faqat omadi kemagan, omadini Paxtakorda bergan bosin, Anu Adebayordan o'lsa o'ligi ortiq Derdiyokni
+2   
15 янв 14:35:11
Paxtakor fc_Bunyodkor fc vs Real madrid CR7
Narxini xisobga osa xar xolda Yevropada oynagan yaxwi xujumchiga oxwidi kotta pulga kegan qariyaladan kora!
+2   
15 янв 14:06:03
Abubakirov 17
Nima busayam vijdon bilan oyligini oqlaydigan uyinchi bup kesin. OCHL da Omad Paxtakorga.
Xurmatli CA xodimlari Nasaf haqida biron nersa chiqarila legioner keladi deyishgandi
+1   
15 янв 19:33:12
Marcus.Rashford .10
JCh 2010 da Ispaniyani maģlub etganda shu bola urgandi adashmasam
+1   
15 янв 17:43:53
Макс Пейн
яхши ўйинчи гап йўқ
+1   
15 янв 15:56:57
Atxam
Nomdor futbolchini nima qilasla Barbir qarigan pul uchun majburlidan keladgan xujumchi keremas.Xalk Oskarlari bor jamoayam Ochl yutolmayapti.Korniwidan kuchli agressiv taran xujumchiga oxwidi.
+1   
15 янв 15:04:05
UZB-2022
НИМА БЎЛГАНДА ҲАМ ТАЖРИБА ОРТИРГАН ЎЙИНЧИ ЭКАН ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНАТИДА ҚАЙЧИ УСЛУБДИ ГОЛ ЎРИБДИ АДЕБАЙОРДАН ЯХШИ БЎЛСА КЕРАГОВ
   
18 янв 00:05:54
Андижон фанат
Пахтакор ватанимиз шарафини муносиб химоя килади деган умиддамиз
   
18 янв 00:05:53
Андижон фанат
Пахтакор ватанимиз шарафини муносиб химоя килади деган умиддамиз
   
18 янв 00:05:52
Андижон фанат
Пахтакор ватанимиз шарафини муносиб химоя килади деган умиддамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг