UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

Георгиев Туркияга йўл олади, Мамадалиев эса таркибга қўшилди Янгиликлар

Георгиев Туркияга йўл олади, Мамадалиев эса таркибга қўшилди

ПФЛ кубогида иштирок этаётган жамоамиз бугун мусобақадаги иккинчи учрашувни ўтказди. 2-турда Ғузорнинг “Шўртан” клуби билан куч синашдик.
Голларга бой руҳда ўтган баҳсда 3:3 ҳисобидаги дуранг кузатилди. Биринчи бўлимда рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган футболчиларимиз ҳужумкорликни ошириб, “Шўртан” дарвозасини уч бор нишонга олишди. Шаҳбоз Эркинов “дубль” эришган бўлса яна битта голга Отабек Валижонов муаллифлик қилди. Эркинов Шихов ҳамда Георгиевнинг оширган тўпларини дарвозага йўллаган бўлса Валижонов 17 метрлардан аниқ зарба йўллади. Шу ўринда жамоамиз учрашувни тўққиз киши бўлиб якунлаганлигини айтиш жоиз. Ҳакам аввалига Вадим Чемиртанни учрашув охирларида эса Роббим Ҳасановларни майдондан четлатди. Ҳар икки ҳолатда ҳам футболчиларимиз ҳакамнинг нотўғри чиқарган қарори учун эътироз билдиришгани учун қизил карточга лойиқ кўрилишди. Учрашув жамоамизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланиши тахмин қилинаётган бир паллада “Шўртан” пенальти тепиш имконига эга бўлди. Белгиланган пенальтини Ғуломҳайдар Ғуломов аниқ амалга ошириб, ғузорликларни мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Шўртан”га қарши ўйинда таркиб қуйидагича кўринишга эга бўлди: Хуршид Хўжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Юрий Рижко, Роббим Ҳасанов, Азамат Бобожонов (Отабек Валижонов), Санъат Шихов (Илҳом Бойдедаев), Сергей Георгиев (Ботир Тўрабоев), Мўйдин Мамазулунов (Вадим Чемиртан), Шаҳбоз Эркинов (Муҳаммад Расулов).

Жамоамиз эртага “Бухоро” билан назорат ўйинида куч синашади. Бухороликларга қарши ўйин “Бунёдкор” академиясидаги майдонда бўлиб ўтади. Таркибдаги янгиликлар хусусида гап кетганида, жамоамиз сафига ярим ҳимоячи Сунатилло Мамадалиевни қўшилганлигини эътироф этиш жоиз. Сўнгги мавсумни “Металлург”да ўтказган футболчи мавсумлар оралиғида “Олмалиқ” машғулотларида қатнашаётганди. Молдовалик ярим ҳимоячи Сергей Георгиев эртага Молдова терма жамоаси йиғинида қатнашиш мақсадида Туркияга йўл олади. Молдованлар 11-18 феврал оралиғида ўтказиладиган йиғин давомида Руминия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. Шундан сўнг футболчи жамоамиз ихтиёрига қайтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика