Генрих Мхитарян ЦСКАга қарши ўйинда жароҳат олди

6 апр 2018, 07:30
Генрих жароҳат олди.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа Лигасининг чорак финали доирасидаги ЦСКАга қарши дастлабки ўйинда жароҳат олди. Генрих иккинчи бўлимнинг, 61-дақиқасида ўзини алмаштиришларини сўради. Унинг ўрнига Алекс Ивоби майдонга тушди.

“Арсенал” ЦСКАни 4:1 ҳисобига енгишга эришди. Жавоб ўйини 12 апрель санасида Москвада бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›