UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  31 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Динамо" билан ўйналган дурангдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақиб жуда кучли эканлигини, олдига юқори мақсадларни қўйганини инобатга олсак, биз дуранг натижадан ҳам мамнунмиз. Гарчи ушбу учрашувга тайёрланиш жараёнида жуда кўплаб муаммоларга дуч келган бўлсак-да, йигитлар бор кучи билан ўйнагани учун миннатдорман. Балки ушбу натижадан кейин клуб раҳбарияти ҳам бизга эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф қилиб берар. Бу биз учун жуда оғир дуранг бўлди. "Динамо"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Улар учрашув давомида ҳудудий устунликка эга бўлишди. 

- Нима деб ўйлайсиз, ғалабани ушлаб қолиш учун жамоага нима етишмади?

- Бироз эътибор етишмади. Сўнгги ўйинларда бизда чарчоқ аломати ҳам сезила бошланди. Йигитлар жисмонан анчагина чарчаб қолишди. Чунки жамоанинг ушбу ўйин учун тайёргарлик режаси бузилиб кетди. Атиги 2 кун нормал даражада машғулот олиб бордик. Шу сабабли ўйин якунида бизда эътибор ва куч етишмади. Бу эса кўп куч талаб қилади.

- Биринчи бўлимдан кейин йигитларингизга нималар дедингиз?

- Ушбу ўйинда ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини айтдим. Учрашув стартида яхши вазиятларга эга бўлдик. Истасангиз, яхши ўйин кўрсата оласиз, деб тушунтирдим. Шунчаки характер кўрсатинг ва ўзингизни йиғиштириб олинг. Яхши суҳбат бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимга чиқишди, иккита гол уришди ва ўзларини кўрсата олишди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақибнинг салобатини инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Мухлислар бизни қўллаб туришди, бу ёқимли бўлди. Жамоа яхши ўйнаб турган пайти мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Жамоага қийин пайтида эса уларга ҳам қийин бўлади. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватловини доимо сезиб турдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика