UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  64 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Динамо" билан ўйналган дурангдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақиб жуда кучли эканлигини, олдига юқори мақсадларни қўйганини инобатга олсак, биз дуранг натижадан ҳам мамнунмиз. Гарчи ушбу учрашувга тайёрланиш жараёнида жуда кўплаб муаммоларга дуч келган бўлсак-да, йигитлар бор кучи билан ўйнагани учун миннатдорман. Балки ушбу натижадан кейин клуб раҳбарияти ҳам бизга эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф қилиб берар. Бу биз учун жуда оғир дуранг бўлди. "Динамо"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Улар учрашув давомида ҳудудий устунликка эга бўлишди. 

- Нима деб ўйлайсиз, ғалабани ушлаб қолиш учун жамоага нима етишмади?

- Бироз эътибор етишмади. Сўнгги ўйинларда бизда чарчоқ аломати ҳам сезила бошланди. Йигитлар жисмонан анчагина чарчаб қолишди. Чунки жамоанинг ушбу ўйин учун тайёргарлик режаси бузилиб кетди. Атиги 2 кун нормал даражада машғулот олиб бордик. Шу сабабли ўйин якунида бизда эътибор ва куч етишмади. Бу эса кўп куч талаб қилади.

- Биринчи бўлимдан кейин йигитларингизга нималар дедингиз?

- Ушбу ўйинда ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини айтдим. Учрашув стартида яхши вазиятларга эга бўлдик. Истасангиз, яхши ўйин кўрсата оласиз, деб тушунтирдим. Шунчаки характер кўрсатинг ва ўзингизни йиғиштириб олинг. Яхши суҳбат бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимга чиқишди, иккита гол уришди ва ўзларини кўрсата олишди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақибнинг салобатини инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Мухлислар бизни қўллаб туришди, бу ёқимли бўлди. Жамоа яхши ўйнаб турган пайти мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Жамоага қийин пайтида эса уларга ҳам қийин бўлади. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватловини доимо сезиб турдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика