UZ

Сўнгги янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда биргина вазият туфайли пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар умумий холатда ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Жамоамиз таркиби деярли янгиланди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқда яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлар мезбонлар дарвозасига тўп киритишни уддалашди.

- Хорижлик мутахассис ўйин давомида кўпроқ кўрсатма берди...

- Ҳа, у мураббийлар штаби томонидан тузилган режа ва кўрсатмаларни етказиб турди. У билан боғлиқ расмий жараёнлар сўнги босқичда.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларни ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Айнан охирида амалга оширилган 2 нафар ўзгариш жамоамиз учун фойдали бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланди. Бу жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатмадими?

- "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Об-ҳаво таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ биз биринчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Мағлубият сабабини об-ҳаво билан боғламоқчи эмасман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика