UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  0 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  2 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Машъал"га қарши баҳсдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин жуда оғир ўтди. Кўрганингиздек, деярли бутун ўйин давомида ҳимояландик. Фақатгина ўйиннинг охирроқларида ҳужумга ўтдик. Рақиб дарвозасига фақатгина бир зарба бердик ва бир марта стандарт ишладик. Шу сабабли айтишим мумкин, бундай баҳсда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда яхши натижа. Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Дуранг бизни қониқтирди.

- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида ҳужумга ўта олди. Бу жамоанинг тактикасимиди?

- Биз иккинчи рақамли бўлиб ўйнадик. "Машъал" ўйинни тўлақонли назорат қилди. Кейинчалик барчасини бошқатдан бошладик ва 15-дақиқадан кейин уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Ўтган ўйинда шундай хато қилиб, гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса ҳеч бўлмаганда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боряпмиз. Аммо баъзи футболчиларнинг кучи етмаяпти. Шу сабабли мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Бугун ким майдонга тушган бўлса, барча ўзини кўрсата олди. Барчага раҳмат, ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика