UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

GAZZETTA DELLO SPORT Шомуродов ҳақида: "Женоа" Элдорадони топди" Янгиликлар

GAZZETTA DELLO SPORT Шомуродов ҳақида: "Женоа" Элдорадони топди"

Италияликлар Элдорни кўп мақташади, у ҳақида жуда кўп нарсаларни ёзишади.

"Италия матбуоти Шомуродов ва унинг ўйинларидан, маҳоратидан ақлдан оза ёзган. Баллардини эса шундай фикрлайди: "Элдор машғулотларда ҳам ўзини аямайди. У жуда яхши ҳолатда. Лекин эндиликда мен у ҳақида кўп гапирмасликни маъқул кўраман".

Газета муаллифларидан бири Грималди Шомуродов ҳақида мақола тайёрлади. У биринчи галда футболчининг ижтимоий тармоқлардаги расмларига эътибор қаратди. "25 ёшлик ўзбекистонлик футболчининг инстаграмдаги Муҳаммад Салаҳ ва Жозе Моуриньо билан тушган суратига 133 минг изоҳ ва 30 мингта лайк босилган. У сўнгги учрашувларда урган голини ўғли Мустафога бағишлашини омма яхши қабул қилди. Журналистнинг таъкидлашича Россия ва Ўзбекистоннинг охирги пайтларда Генуяга қизиқиши кучайган. Москва шаҳрида ютуб каналини юритувчи кичик ёшдаги Истомин Шомуродовнинг "Женоа" либосини кийган ҳолда ўйинни шарҳлади.



Элдор клубдаги биринчи кунларидан бошлаб италиян тилини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Жамоадаги тактик тушунчаларни илғаб олиши учун унга ингилис тили етарли эмас. Бунда унга молдовалик Думбравану кўмаклашмоқда. Генуяда Шомуродов "дунёдаги энг яхши таом" деб атайдиган паловни тайёрламайдилар. У бундан норози бўлиши мумкин, лекин кўникиб бормоқда. У февраль ойида оиласини бағрига боради ва шундагина севимли таомини истеъмол қилиши мумкин. Грималдининг сўзларига кўра Шомуродов ўз вақтида "Бунёдкор"да ўйнаганида Ривалдога тўп узатиб турган.

Клуб Шомуродовнинг ўйинидан мамнун. Генуяликларнинг сўзларига кўра у жуда нозик ўйнайди, тез-тез ҳаракат йўналишини ўзгартиради, тўпни мохирлик билан бошқаради. Шунингдек бундан ташқари кўп ишларни амалга оширади. Буни "Сассуоло" билан ўйиндан сўнг Баллардини алоҳида таъкидлаб ўтди. "Элдор нафақат ажойиб сифатга балки, бетакрор маҳоратга эга". Маълумотларга қараганда жамоа ҳам Элдорга ажойиб муносабатда. Пьяца ва Бадель унга янги йилни биргаликда кутиб олишни таклиф қилган.

Умуман олганда унинг фаолиятида аниқ ўсиш кузатилди. Натижада Италиянинг йирик клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. "Болонья" билан ўйиндан сўнг "Ювентус" спорт директори Паратичи клуб ва футболчининг вакиллари билан боғланган. Албатта, дарҳол трансферлар ҳақида гаплашишмаган. Аммо, "Ростов" собиқ футболчисига атрофдагиларнинг эътибори барчани хурсанд қилмоқда", - деб ёзади Иван Карпов телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +194   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика