Ғайрат Ҳасанов Фарғона футбол академиясида иш бошлади

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2019, 10:05
Ўз даврининг машҳур посбони Ғайрат Ҳасановни барчангиз яхши танийсиз албатта. Сайтимиз мухбири собиқ посбон билан боғланиб, интервью ташкил этди.

- Салом Ғайрат ака! Сизни айни дамда Фарғона футбол академиясида фаолият олиб бораётганлигингиз ҳақида эшитдик. Шу ҳақида маълумот берсангиз...
- Ҳа бу тўғри. Ҳозирда чиндан ҳам 6 ойдан буён Фарғона футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқдаман.

- Барчамиз учун қизиқ савол. Ғайрат Ҳасановнинг биринчи мураббийи ким бўлган?

- Биринчи мураббийим Алишер Сулаймонов бўлган. Футбол сир-асрорларини дастлаб Алишер акадан ўрганганман.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?

- Футболчилик фаолиятим давомида "Тўқимачи", "Қува", "Цементчи", "Хоразм", "Андижон", “Насаф", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоаси сафида ҳаракат қилганман.

- Жорий мавсум аввалида сизни “Ифтихор" жамоасида мураббий сифатида кўргандик. Лекин негадир бу жамоадаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...

- Биласизми, мен ҳар доим ўз олдимга фақат юқори мақсадларни қўяман, шунга интиламан ва ҳаракат қиламан. "Ифтихор" нинг келажак учун режалари менга ёқмади ва жамоа билан дўстона хайрлашдик.

- Мухлисларингизга тилакларингиз...

- Мухлислик маданияти борасида ўзбек футбол ихлосмандларига етадигани йўқ. Фарғоналик мухлислар эса мен учун ҳамиша биринчи рақамли бўлиб қоладилар.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia