Гаттузо узр сўради

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоасининг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга кирита олмагани учун мухлислардан узр сўради.

"Скуадра Адзурра" ҳал қилувчи баҳсда Босния ва Герцеговина тўсиғидан ўта олмади (1:1, пенальтилар бўйича 1:4).

"Италия Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун шахсан ўзим узр сўрайман. Лекин йигитларимиз майдонда борини беришди, уларни айблаб бўлмайди", — дея Гаттузонинг сўзларини келтиради "Football Italia".

Бу Италия футболи учун ҳақиқий фожиага айланди. Тўрт карра жаҳон чемпионлари охирги марта 2014 йилги мундиалда иштирок этишган эди. Шундан сўнг италянлар 2018, 2022 ва мана энди 2026 йилги Жаҳон чемпионатларини ҳам уйда ўтириб томоша қилишга мажбур бўлишади.

48 та жамоа иштирок этадиган кенгайтирилган турнирда ҳам Италиянинг йўқлиги кўпчилик мухлислар учун кутилмаган ҳолат бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia