

"Биз ўз имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак эди. Бундай вазиятлар бизда юзага келди ва биз бундан яхшироғига лойиқ эдик. Ҳозир кейинги босқич ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Чунки айни пайтдаги асосий вазифамиз футболчиларни сафга қайтаришдир.
Маттео Политано ҳам сафдан чиқди. Агар ўйнашга футболчи бўлмаса, кейинги босқичга чиққандан мақсад нима? Энди биз юзага келган вазиятни ўрганиб чиқишимиз лозим.
Ҳозир 10-11 футболчимиз йўқ. Политанода ҳам муаммолар бор, у яхши нафас ололмаяпти. Бу вазиятда шунчаки қўл қовуштириб, йиғлаб ўтира олмаймиз. Вазиятга ечим топиш лозим", - деди Гаттузо.



