

Неаполдаги “Сан-Паоло” стадионида кечган баҳс 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Женнаро Гаттузо Италия А сериясида 2000 йилдан буён бор ўзининг дастлабки бешта учрашувидан тўрттасида мағлуб бўлган илк мураббийга айланди.
Унинг ягона ғалабаси А сериянинг 17-турида “Сассуоло” (2:1) устидан қозонилган иродали ғалаба бўлиб турибди.
“Наполи” 2019 йил 19 октябрда буён А серияда ўз майдонида ғалаба қозона олмаяпти. Ўшанда неаполликлар Анчелотти қўли остида “Верона” (2:0) таслим этишганди.



