Гаттузо: "Милан" - "Лацио" ўйини Чемпионлар лигаси учун финал бўлади"

Aslanov Jasurbek
9 апр 2019, 10:43
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Лацио"га қарши бўлиб ўтадиган А Сериянинг 32-тур баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Лацио"га қарши баҳс финал бўлади. Агар Чемпионлар лигасида ўйнашни истасак, мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Максимал очко олишимиз лозим.

"Ювентус" билан яхши ўйнадик. Баъзи баҳсли вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқарилди, аммо олдинга қарашимиз керак.

Пентек чемпионатни тўпурар бўлиб якунлашига умид қиламан, аммо бунинг учун бутун жамоа унга ишлаши керак" - дейди Гаттузо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia