

"Барча сир бизнинг вингерларимиз ва ҳужумчиларимизга боғлиқ. Улар "Аталанта"нинг қанотини очиб ташлашди.
Ҳозирда "Милан" ўз ўйинлари билан барчага лаззат бермоқда. Ўйин энтузиазмга тўла. Барча футболчилар майдонга чиқиб, ўйинларда ўйнашдан хурсанд. Биз буни йўқотмаслигимиз керак. Бизда сифат етарлича. Барча ўзининг ҳиссаси қандай эканлигини яхши билади.
Пентек - голлар билан яшайдиган футболчи. У аъло даражада ҳаракат қилмоқда. Албатта, танаффусга қадар гол уриб олганимиз жуда яхши бўлди. Шу боисдан иккинчи бўлим осонроқ ўтди", - деди Гаттузо.



