Гарет Бэйл: "Умид қиламанки, кейинчалик ҳам барчаси яхши бўлади"

Tolibjon Qosimov
31 окт 2013, 13:57
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Севилья"га қарши ўйиндан (7:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бутун ўйин давомида ўзимни яхши ҳис қилдим. Бундан кейин ҳам ўз устимда ишлашда давом этиб энг яхши спорт формамга кирмоқчиман.

Жамоа жуда яхши ўйнади, кейинги ўйинларда ҳам шундай бўлишини кутаман.

"Реал" кўп гол урди, стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Асосийси бугун биз уч очкони қўлга киритдик", – дейди Бэйл.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru