Ғарбий Осиё чемпионати. Саудия Арабистони йирик ҳисобда ютқазди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади
11 авг 2019 01:37
Янгиликлар
Ғарбий Осиё чемпионати. Саудия Арабистони йирик ҳисобда ютқазди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади
Ғарбий Осиё чемпионатининг «B» гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур учрашувида Саудия Арабистони терма жамоаси Иорданияга тўқнаш келди.
Эрве Ренар шогирдлари рақибларига йирик 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Баҳсда голларни Сайид Ал Муржан, Юсуф Рашодшоҳ ҳамда Ферас Шелбаиеҳ уришди. Шу тариқа, иккала терма жамоа ҳам мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлашди.
Айни дақиқаларда «B» квартети пешқадамлиги учун Қувайт ҳамда Баҳрайн ўртасида учрашув ўтказилмоқда.
Тошкент вақт билан бугун ва эртага эса «А» гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.
11 август, 21:30
Фаластин – Сурия
12 август, 00:30
Ироқ – Яман

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар