"Ганновер"ни "Вердер" собиқ бош мураббийи Шааф бошқаради

Aslanov Jasurbek
28 дек 2015
"Ганновер" янги бош мураббийга эга бўлди.

Энди бу клубни "Вердер" собиқ устози Томас Шааф бошқаради.

"Сўнгги кунларда "Ганновер" вакиллари билан яхши суҳбатлар ўтказдик. Вазифани тушунтиришди. Бундай катта чақирувдан хурсандман. Биз Бундеслигада жон сақлаб қолишимиз лозим" - дейди Шааф.

Шааф истеъфога чиққан Михаэль Франтцеканинг ўрнини эгаллади.

Бундеслиганинг 17-туридан сўнг "Ганновер" 14 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1