Гамшик: "Сити" "Наполи"га ЧЛ плей-оффига чиқишга ёрдам беради деб умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2017, 12:53
"Наполи" ярим ҳимоячиси ва сардори Марек Гамшик Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувида "Шахтёр" устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

"Плей-офф жойи учун пойгада қолишга ғалаба қозонишимиз керак эди ва буни уддаладик. Биринчи бўлим осон ўтмади, чунки "Шахтёр" яхши жамоа. Бироқ урилган голдан сўнг ишимиз осонлашди.

Ўз ўйинимизга эътибор қаратиб, "Манчестер Сити" плей-оффга чиқишимизга ёрдам беради деб умид қиламан" - дейди Гамшик.

"Наполи" сўнгги турда "Фейеноорд" билан ўйнайди, "Шахтёр" эса "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›