Гамшик "Далянь Про" билан шартномани бекор қилди
04 мар 2021 14:18
Янгиликлар
Гамшик "Далянь Про" билан шартномани бекор қилди
Ярим ҳимоячи Марек Гамшик Хитойнинг "Дальян Про" клуби билан шартномани бекор қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли словакиялик футболчининг кейинги жамоаси Братиславанинг "Слован" клуби бўлиши мумкин.
Футболчининг шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган бўлади. Гамшик Словакияда формасини йиғиб олмоқчи ва бўлажак Евро-2020га тайёрланмоқчи. У шундан сўнг фаолиятини давом эттириш учун янги жой излаши мумкин.
Қайд этиш керакки, "Слован" - Гамшик учун бегона клуб эмас. У 2004 йилда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг А Серияга йўл олган эди.
Гамшик "Далянь Про"да 2019 йилдан бери ҳаракат қилди ва 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Фикрлар