

"Бизни тўпсиз қолдирган жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик. Буни кутгандик. Дастлаб чуқур ҳимояландик, чунки уларнинг юқори прессинг қилишини кутгандик. Шундай ҳам бўлди.
Учрашувнинг сўнгги 25-30 дақиқасида тезкор ва жозибали ўйин намойиш этдик. Бунга Килиан, Неймар ва Лео Месси катта ҳисса қўшди. Икки-учта хавфли вазиятлар бўлди, афсуски, бу етарли эмасди.
Сўнгги 25 дақиқада кўрсатган ўйинимиз "Бавария" устидан ғалаба қозониш учун умид бермоқда. Умид қиламанки, 3 ҳафта ичиди тикланиб оламиз ва футболчилар яхши ҳолатда бўлишади. Буни кийиниш хонасида ҳам айтиб ўтдим", – деди Галтье.
Жавоб ўйини 8 мартдан 9 мартга ўтар кечаси Мюнхенда бўлиб ўтади.



