UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  1 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..." Янгиликлар

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..."

"Манга ширинлик мумкинмас, емайман", деб ярим соат аранг чидайдиган Абдулазиз; Қалбан тан берса ҳам, юзига билдирмайдиган Шаҳбоз; "Фотограф бўлишни истайман", деб 3 йилда бирорта расм олмаган Хуршида; iPhone 11 ва ревматизми бор Самандар; ёмғир ёғсаям мендан аразлайдиган Сарвиноз — буларнинг барчаси каминани ҳайрон қолдиради.

Лекин, олам мендан ва атрофимдан анча катта. Табиийки, унда ғалати воқеалар кўпроқ учраб туради. Мана, бугун Ғиждувонда ўтказилган ўйинни олайлик. Учрашувга мутлақ аутсайдер сифатида етиб келган "Оқтепа" ўтган турда пешқадам "Нефтчи"ни енгган "Бухоро" дарвозасига 80 дақиқа ичида жавобсиз 3 та гол уриши фантастика бўлса, мезбонларнинг 10 дақиқада бу фарқни йўққа чиқариши фантастиканинг ўртанча холаси. 

Ҳа, бу ўйин ҳеч қаерда трансляция қилинмади. Лекин бу орқали нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Бу ишни аллақачон тажрибалироқ акаларимиз қилиб бўлишди.

Бухоро

Азамат Исроилов - 85', Рустам Абдухамидов - 87', Суҳроб Неъматов - 90'

ПРО лига. 10-тур

06/06/2021, 18:00

-
:
-
Бошланмади

Оқ-тепа

Суннатулла Мамадалиев - 31', Азиз Пирмуҳаммадов - 60', Карвальо Да Силва - 81'

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев шундай ёзади: "Бухородан даҳшатли камбэк.

Оқтепа 80-дақиқадан кейин учинчи голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келяпти. Қолган 10 дақиқа ичида Бухоро 3 та гол уриб, ҳисобни тенглаштиряпти. Ҳам ҳайратга тушасан, ҳам хавотирга".

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан, бугунги кунда мураббий сифатида Про лигада фаолият юритаётган Азамат Абдураимов ҳам вазиятдан ҳайратга тушганини яширмади. Ёш бўлишига қарамай, анча-мунчани кўриб қўйган Исломбек Исмоилов шундай ёзади: "Биз Марсдан келганмиз, ҳеч нарсани тушунмаймиз. Шу туфайли булар хоҳлаганини қилаверади".

Юқоридаги фикрлар соҳибларига тегишли. Биз эса эътиборингизга баъзи статистикаларни ҳавола қилиш билан кифояланамиз.

1. "Оқтепа" 1-турда ҳам "Бухоро" билан куч синашган. Ўшанда жамоанинг 2 нафар футболчиси ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада огоҳлантирилган.

2. "Оқтепа" 2-турда "Олимпик"ка имкониятни бой берди. Ўшанда жамоа дарвозасига пенальти белгиланди.

3. "Оқтепа" 4-турда "Истиқлол" билан ўйнади (натижа кейинчалик бекор қилинган). Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилган (Карвальо да Силва 90-дақиқада).

4. "Оқтепа" 6-турда "Хоразм" билан ўйнади. Ўшанда учрашув тақдири ўйин охирида (87-дақиқа) ҳал бўлди.

5. "Оқтепа" 7-турда "Динамо"ни енгди. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилди (Жавоҳир Бахтиёров 90+1-дақиқада).

6. "Оқтепа" 8-турда "Нефтчи"дан жавобсиз 7 та голни қабул қилиб олди.

7. "Оқтепа" 9-турда "Шўртан" билан дуранг ўйнади. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси яна огоҳлантирилди (Исломбек Каримов 90+4-дақиқада).

8. "Оқтепа" 10-турда "Бухоро" билан ўйнади. Бунда жамоа 3 та тўп устунлигини 85-дақиқадан кейин қўлдан чиқарди.

Аммо, шубҳаланишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бугунги каби ҳолатлар жамоада тез-тез учраб туради. Жумладан, ўтган мавсумда ҳам "Оқтепа" бир неча бор ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда очко йўқотган ёки мағлубият олиб келувчи голни ўтказган. Қуйида шу ҳақда: 

9. "Оқтепа" 17-турда "Истиқлол" билан ўйнади. Ўшанда фарғоналик футболчиларнинг ғалаба голи 90+1-дақиқада урилган эди.

10. "Оқтепа" 15-турда ҳам "Истиқлол" билан ўйнаган. Бунда ҳам фарғоналикларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада урилган.

11. "Оқтепа" 9-турда "Турон"га ютқазди. Шу баҳсда Тошкент клуби дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Яйпанликларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 1-дақиқада урилди. Учрашувдаги голлардан бири автогол, бири пенальтидан "туғилган".

12. "Оқтепа" 8-турда "Зомин" майдонида ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада гол ўтказиб юборган.

Хуллас, ҳайрат ҳам, хавотир ҳам ўринли. "Оқтепа" шундай жамоаки, мураббийлар алмашса ҳам, клубнинг гени ҳеч қачон ўзгармайди. Бу кетишда клуб ҳали спорт натижалари жиҳатдан муваффақиятга эришолмаса керак...

ФР

Муаллиф :
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика