

29 ёшли мисрликнинг хизматларига "Галатасарой" томонидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ клуб президенти Бурак Элмас ушбу трансферни тақиқлаб қўйди.
"Milliyet" нашрининг ёзишича, футболчи жуда катта маош талаб қилган. Бу паллада клублар трансфер борасида келишиб олишганди. Унга кўра, футболчи 15 миллион евро эвазига "Галатасарой"га ўтиши керак эди.
Ушбу мавсумда Эл-Ненни АПЛда бир ўйинда майдонга тушди.



