UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Гай билан Касьян “Андижон”ни тарк этди Янгиликлар

Гай билан Касьян “Андижон”ни тарк этди

Жорий мавсум омадсизликка учраган “Андижон” мухлисларини уялтириб қўймоқда.
Битта ғалаба ва битта дурангдан ташқари “бургутлар” қолган 7 ўйинда рақибларига имкониятни бой берди. Бу эса жамоани турнир жадвалида пастки ўринларга “жйолаб” қўйди. Яқинда “Насаф”ни қабул қилган андижонликлар 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг клубда йўқотишлар кузатилди.

Гап шундаки, йил бошида мураббийлар штабида иш бошлаган Роберт Гай ўз аризасига биноан “Андижон”ни тарк этди. Афтидан Роберт Сергеевич яна биринчи лига вакили “Чуст-Пахтакор”га қайтадиган кўринади. Чунки чустликларнинг бу йилги қайд этаётган натижаси яхши эмас, шу боис раҳбарият яна бошқарув постига Гайни таклиф этишни кўзлаётган бўлса ажаб эмас.

“Андижон”ни мураббийдан ташқари легионер футболчи Алексей Касьян ҳам тарк этди. Молдовиялик футболчи жорий мавсум бир нечта ўйинларда жамоадошларини майдонга сардор сифатида бошлаб тушганди. Лекин у охирги пайтларда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаган кўринади. Шу сабабли футболчи ватанига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Абдураимов ҳужумчи Виктор Расков билан ҳам хайрлашишга қарор қилганди.

Айтишларича, биринчи даврадан сўнг жамоада жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика