UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 01:00"Манчестер Сити" — "Ньюкасл"  9 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  10 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  24 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  49 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  51 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  57 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  18

Футзалчиларимизга тасанно! Янгиликлар

Футзалчиларимизга тасанно!

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Эронга қарши жуда чиройли ўйин намойиш этди.

Яқиндагина якунига етган баҳсда футзалчиларимиз нафақат Осиё, балки жаҳоннинг энг кучли жамоалари сирасига кирувчи Эрон билан тенгма-тенг ўйин намойиш этиб, 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Гарчи биз мусобақани нимчорак финалда тарк этган бўлсак-да, футзалчиларимизга тасанно деб қоламиз. Йигитлар бугун ҳақиқатан мардонавор ўйин намойиш этишди. Биз гуруҳда футзал бўйича ЖЧ-2016 финалчиси Россия ҳамда 1/8 финалда ЖЧ-2016 учинчи ўрин соҳиби Эронга қарши баҳс олиб бордик. 

Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, лекин бошни баралла кўтариб турнирни тарк этяпмиз. Бу чемпионатда Россия ва Эрон совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаши мумкин, балки кимдир чемпион ҳам бўлар. Аммо биз ҳар икки жамоага қарши матонат намойиш эта олдик. 

Эронни жуда яхши биламиз. Улар авваллари бизни деярли менсимасдан ўйнарди, истаганча тўп киритарди. Ҳозир ҳам улар 9та гол уришди, бироқ биз ҳам қараб турмадик ва 8та гол билан жавоб бера олдик. Шунинг ўзиёқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси учун катта ютуқ бўлди. 

Шу ўринда барча ўзбекистонлик мухлислар номидан футзалчиларимизни мусобақадаги ажойиб иштирок учун табриклаб қоламиз. Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги делегациямиз аъзоларига, Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигидаги мураббийлар штабига, бугунги ўйин қаҳрамонларига ҳамда айни пайтда Литвада бўлиб жамоамизни тинмай қўллаб турган барча-барчага чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Сиз раҳмат эшитишга лойиқсиз! Ишонамизки, бу ҳали бошланиши, Ўзбекистон футзали жаҳон ареналарида бунданда юқори натижалар қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишига тилакдошмиз. 

Championat.asia ва Olamsport.com бирлашган таҳририяти.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика