UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  7 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Футзал. Вьетнам-2014. Эрон - Ўзбекистон 10:0 Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Эрон - Ўзбекистон 10:0

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатида ярим финал учрашувлари ўтказилди.
Афсуски, Эрон билан ўтказилган ва ҳозиргина ўз ниҳоясига етган ўйинда терма жамоамиз ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиқишди.
Энди Эрон финалда Япония билан, Ўзбекистон эса учинчи ўрин учун баҳсда Қувайт билан кураш олиб боради.
Финал ва учинчи ўрин учун ўйинлар 10 май санасида ўтказилади.


Эрон - Ўзбекистон
10:0

Голлар: Алиризо Вафои 1, Ҳусаин Тойиби 5, 25, 27, Ашҳар Ҳассанзода 5, Аҳмад Исмоилпур 7, Воҳид Шафиеи 9, 24, 31, Муҳаммад Шажари 30

Эрон: (бошланғич таркиб) 2.Алиреза Самими, 6.Алиризо Вафои, 7.Ашҳар Ҳассанзода, 13.Фарҳад Таваколи, 15.Ҳусаин Тойиби.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 1.Сепехр Муҳаммади, 3.Воҳид Шафиеи, 5.Ҳамид Аҳмади, 8.Годрат Баҳадори, 9.Фарҳод Фахим, 10.Муҳаммад Тохири, 11.Аҳмад Исмоилпур, 12.Муҳаммад Шажари, 16.Беҳроз Жафари.

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар:  3.Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев, 15.Жасур Содиқов.

Огоҳлантиришлар: Артур Юнусов 7, Шуҳрат Тожибоев 7, Аъзам Сайдахмедов 28



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди.

Футзалчиларимиз сўнгги дақиқада ҳужумга ўтишди, ҳозирча самарасиз.

38' Алиризо Вафои кучли ва аниқ зарба берди, Тюгаев ўзини кўрсатди.

38' Андрей Шлема зарба берди, кучсиз.

35' Ҳамид Аҳмади зарба берди, Тюгаев ўз ўрнида.

34' Муҳаммад Тохирининг жуда кучли зарбаси узоқ тўсиннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

31' Воҳид Шафиеи ҳам хет-трик қилиб қўя қолди.

30' Яна ва яна гол, 9:0. Муҳаммад Шажари ҳам қуруқ чиқиб кетишни истамади.

28' Аъзам Сайдахмедов сариқ олди.

Ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз форсларнинг ҳужумларини бир амаллаб қайтаришмоқда.

27' Гол, Ҳусаин Тойибидан хет-трик.

27' Фарҳад Таваколининг зарбаси ноаниқ кетди.

25' Гол, 7:0. Ҳусаин Тойибидан дубл.

24' Воҳид Шафиеи олтинчи тўпни ҳам киритди. Афсуски шундай, 6:0.

Терма жамоамиз таркибида иккинчи бўлимда дарвозани Клим Тюгаев қўриқлайди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

Фарҳод Абдумавлонов ҳозирча энг фаол, Ўзбекистондан албатта.

18' Аҳмад Исмоилпурнинг яқин масофадан тепган тўпини Умаров қайтариб юборди.

Энди Эрон бош мураббийи Жесус Канделас тайм-аут олди.

Форслар дарвозабони Алиреза Самимига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

16' Даврон Чориевнинг кучли зарбасини дарвозабон юзи билан қайтарди.

15' Годрат Баҳадорининг навбатдаги зарбасини Рустам Умаров қайтариб қолди.

Мажмуада учрашувни бевосита Япония терма жамоаси ўйинчилари ва мураббийлари кузатиб боришмоқда.

13' Артур Юнусов Ҳусаин Тойиби билан тўқнашиб кетди, ҳар икки футзалчи паркетда ётибди.

10' Фарҳод Абдумавлонов ўнг қанотдан кириб бориб зарба берди, лекин ноаниқ.

Муҳаммад Тохирининг зарбасини Умаров қайтарди, қайтган тўпни эса Шафиеи боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

9' Яна гол, Воҳид Шафиеи, 5:0.

Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.

8' Артур Юнусовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

Афсуски, терма жамоамиз тўртинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди.

7' Аҳмад Исмоилпур жамоасининг учинчи голини киритди.

Унгача форслар ҳисобни очиб улгуришган эди.

5' Ҳусаин Тойиби Эроннинг иккинчи голини урди.

4' Годрат Баҳадорининг зарбаси Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб паркет ташқарисига чиқиб кетди.

3' Эронликлар аъзоси Ҳусаин Тойибининг зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

Бугунги ўйинда расман мезбон ҳисобланган Эрон қизил либосда, расмий меҳмон Ўзбекистон эса кўк либосда ҳаракат қилмоқда.

Учрашув бошланди. Қани кетдик!

"Phu Tho Stadium"да Абдурахмон Фозилов бошчилигидаги муҳлисларимиз тинимсиз равишда терма жамоамизни олқишлашмоқда.

Сизни ҳам этларингиз жимирлаб кеттими? Ватан шаъни ўртага тикилганда ҳар кимнинг ҳам оёқ-қўли қалтираб кетса керак.

Мажмуада Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграмоқда!!!

Қадрли футзал ишқибозлари монитор ёнига яқинроқ келинг, терма жамоалар FIFA Fair play мадҳияси садоси остида паркетга чиқиб келишмоқда.

Эрон - Ўзбекистон учрашуви ғолиби финалда Японияга қарши кураш олиб боради.

Вьетнам-2014 нинг биринчи ярим финалида Қувайтни 6:1 ҳисобида мағлуб этган Япония биринчи финалчига айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалга чиқиш учун Эрон терма жамоаси билан кураш олиб боради. Ўйин 16:30 да бошланади.

Учрашувни шу ерда матнли кузатиб боришингиз мумкин.

ОНЛАЙН ВИДЕО (TAS-IX эмас)





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика