UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  4 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  23 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  2 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  16 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  796 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  3 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ ёшлари билан кураш олиб боришди. Афсуски, вакилларимиз бугун ироқликлардан 1:5 ҳисобида енгилишди ва финал йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Энди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учинчи ўрин учун Таиланд ёшлари билан кураш олиб боришади.


U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал
, 24.05.2017
"Bangkok Arena", 17:00
Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20 5:1

Голлар: А.Ҳ.Ал-Судани 14, 24, А.Али Даҳел 23, Ф.Ал-Аззави 32, А.Муҳаммадиев 38 (авт.) - А.Муҳаммадиев 32
Ироқ U-20 (биринчи бешлик): 12.Зоҳир Маҳди Ҳади, 2.Али Саад Ҳамед, 5.Али Ҳуссеин Ал-Судани, 7.Ҳасан Кадим Ҳилфи, 10.Фаҳад Метҳақ Ал-Аззави.
Захира: Яҳя Абдулнур Раҳим, 3.Ҳамза Аббас Замет, 4.Муҳеб Алдин Ал-Таи, 6.Заид Али Ал-Ҳаким, 8.Ҳаит Риёд Араб, 9.Аббас Али Даҳел, 11.Моамин Фавзи Жафар, 13.Али Ҳақи Исмоил, 14.Али Муслим Санке.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 1.Мирислом Миралиев, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Эрон Таиландни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб финалга чиқди


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО


- Ироқ давлат мадҳияси янграмоқда.

- Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Жамоавий суратга тушилди ва сардорлар ким ўйинни бошлаб беришини аниқлаб олишди.

Бугун ёшларимиз таркибида чорак финал баҳхсида қизил карточка олган Хусниддин Нишонов майдонга тушмайди.

Учрашув бошланди. Ироқликлар бошлаб беришди баҳсни.

Аренада мухлислар олдинги ўйинларимизга қараганда анча кўп.

3 - Ҳозирча ироқликлар босим уюштиришга уринишмоқда.

4 - Зарбааа, Акбар Усмонов дарвоза устунини нишонга олди.

Акбарнинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Зарбаа, дарвозабонимиз Мирислом Миралиев кетма-кет иккита вазиятда жамоамизни голдан сақлаб қолди.

Уҳҳ, Акбар тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлган эди, бироз ноаниқ кетди зарбаси

Бугунги учрашувни асосий дарвозабонимиз Суннатжон Анваров ҳам ўтказиб юбормоқда.

Зарбааа, Хушнур Эркинов жуда қулаай имкониятдан фойдалана олмади.

Вакилларимиздан навбатдаги зарба, бу сафар Саид Ризо Миршарофовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Гол, афсуски Али Ҳуссеин Ал-Судани қанотда Миршарофовни осонгина алдаб ўтиб дарвозамизга гол урди - 1:0.

Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

18 - Мирислом яна бир бор сейв амалга оширди.

Биринчи бўлим ироқликларнинг кичик ҳисобдаги устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз бошлаб беришди.

22 - Ироқлик ўйинчининг зарбаси дарвозамиз устунига тегди.

23 - Гол, Аббас Али Даҳел жамоасининг иккинчи голини урди

24 - Гол, Ироқ ёшлари учинчи тўпни киритишди.

32 - Гоооооллллл, Асли Муҳаммадиеввв ҳисобни қисқартирди.

32 - Гол, афсуски жамоа сардори Илҳом Ҳамроев хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдирди

Вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишмоқда, лекин фойда чиқмаяпти.

38 - Гол, афсуски вакилларимиз энди ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

39 - Ироқлик ўйинчининг жаримадан тепган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

Учрашув якунланди. Ироқ финалда, биз эса учинчи ўрин учун Таиланд билан беллашамиз.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика