UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  2 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4

Футзал: Терма жамоа «Tashkent Cup-2014» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда Янгиликлар

Футзал: Терма жамоа «Tashkent Cup-2014» турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси декабрь ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтадиган «Tashkent Cup-2014» халқаро турнирига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади.
Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа 19 ноябрь куни Тошкентда йиғинга киришди ва турнир стартигача машғулотлар ўтказади. Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Cup-2014» халқаро турнири 1-3 декабрь кунлари Тошкентдаги Ўзбекистон спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда, Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари, Беларусь, Қозоғистон ва Озарбайжон терма жамоалари иштирок этишади.

Маълумот ўрнида, Тошкентдаги йиғинга Баҳодир Аҳмедов жами 16 нафар ўйинчини таклиф этган. Улардан 14 нафари эса турнирда иштирок этувчи якуний рўйхатга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бунгача 12-15 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказган ва БАА терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эди. БААга қарши ўтказилган иккала учрашув ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланган - 3:1 ва 3:0.

Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинида иштирок этаётган ўйинчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (Олмалиқ), Акмал Хазратқулов (Дустлик-AIN)
Майдондаги ўйинчилар: Шухрат Тожибоев (Гансу Масс, Хитой), Жавлон Аноров (Олмалиқ), Константин Свиридов (Олмалиқ), Элдор Хошимов (Ардус), Тимур Садиров (Ардус), Даврон Чориев (Ардус), Даврон Абдураҳмонов (Ардус), Сарвар Шоахмедов (Локомотив), Алан Аминов (Ардус), Дилшод Рахматов (Гансу Масс, Хитой), Фарход Абдумавлонов (ЦСКА, Қозоғистон), Дилшод Ирсалиев (Ардус), Андрей Шлема (Олмалиқ), Артур Юнусов (Ардус).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика