Футзал. Тақдирлаш маросимидан фотогалерея (1-қисм)

Tolibjon Qosimov
7 апр 2014, 18:15
Кеча “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича XVIII миллий чемпионатнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйида ана маросим фотогалереясининг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.


Муносибларни тақдирлаш учун ҳамма нарса шай.

Мамлакатимизда футзалнинг ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшгани учун миннатдорчилик тариқасида Жўрабек Шаймардонов ("Ардус" клуби директори), Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи), Рустам Абдиев ("Турон-С" бош мураббий)ларга кичик кубоклар топширилди.

Кеча футзалдаги ўйинчилик фаолиятини якунлаган Абдулла Бўриевга зар чопон кийдирилди.

 

XVIII миллий чемпионат тўпурари Андрей Шлёмага диплом ва эсдалик совғаси топширилди.

Чемпионатнинг энг яхши дарвозабони Акмал Хазратқулов ("Дўстлик-AIN")га совғалар топширилмоқда.

"Локомотив" сардори Артур Юнусов XVIII миллий чемпионатимизнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор") эса энг яхши мураббий бўлди.

Футзал бўйича XVIII миллий чемпионатни ёритиб боришдаги фаол иштироки учун "championat.asia" порталига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси топширилди.

Фото: Толибжон Қосимов


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›