UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  1 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  0 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  18 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади" Янгиликлар

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади"

Футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқари, футзал рефериси, ФИФА тоифасидаги ҳакам Шуҳрат Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.
Қитъа биринчилигида гуруҳ баҳслари ўз якунига етгач, ҳакамимиздан айрим саволларга жавоб олдик.

- Осиё чемпионатида автоголлар ҳисобга олинмоқда, Ўзбекистон чемпионатида нима учун автогол инобатга олинмайди?
- Футзалда ҳам, ҳудди катта футболда бўлгани каби автоголлар ҳар доим инобатга олинади. Ички чемпионатимизда автогол ҳисобланмаслиги бу қайсидир маънода ички муаммо деса ҳам бўлади. Бизда аввалдан шундай, ҳозирча бу борада аниқ фикрга келинмаган.

- Автоголни инобатга олинмаслиги ҳақида Ўзбекистон чемпионати регламентида ёзилганми?
- Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган.

- Футзал қоидаларида бу ҳақда нима дейилган?
- Футзал қоидаларида автогол ҳамиша инобатга олинади деб ёзилган.

- Вьетнамдаги мусобақада ҳакамлар учун яратиб берилган шароитлар қай даражада?
- Бу ерга келган ҳакамлар учун барча шароитлар яратиб берилган, ҳаммаси профессионал даражада деб айта оламан.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика