Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Таиланддаги халқаро турнирда қатнашади

Tolibjon Qosimov
14 июл 2021, 16:24
Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Яқинлашиб келаётган мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзал терма жамоамиз 25-30 июль кунлари Таиландда ташкил этиладиган халқаро футзал турнирида иштирок этади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Режага кўра футзалчиларимиз Тошкентда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, 19 июль куни Бангкок шаҳрига йўл олади.


"Сонтинентал" халқаро футзал турнири

А гуруҳи

1-тур | 25.07.2021

Ўзбекистон – Косова

2-тур | 26.07.2021

Мозамбик – Ўзбекистон

3-тур | 27.07.2021

Таиланд – Ўзбекистон


B гуруҳи

Эрон

Миср

Тожикистон

Литва


Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ярим финалга йўл олишади. 1/2 финалда ютганлар финалда, мағлуб бўлганлар эса учинчи ўрин учун баҳс олиб борадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›